ТОШКЕНТ, 2 мар — Sputnik. Буюк Британия қироличаси Елизавета II қўлидаги улкан кўкариш қироллик фуқароларини қўрқитиб юборди, деб хабар қилмоқда The Daily Mirror таблоиди.
Елизавета ва малика Анна Букингем саройида Иордания қироли Абдулла II ва қиролича Ранияни, шунингдек, меросхўр шаҳзода Хусайнни қабул қилишган.
Интернет тармоғида тарқалиб кетган қабул чоғида олинган суратларда қироллик оиласи мухлислари монарх қўлида улкан кўк доғни кўрганлар.
Елизаветанинг "сиёҳранг қўли" британиялик фойдаланувчилар орасида қизғин муҳокамаларга сабаб бўлди.
"Худойим... Ҳазрати олияларининг қўлларини яралашгандек кўринмоқда... Жароҳат тезда битиб кетади, деб умид қиламан", — деб ёзган юзерлардан бири Twitterда.
"Мазалари йўқ", — деган яна бири.
Таъкидланишича, қироличанинг қўли бирон бир касаллик оқибатида ғалати рангга кирган.