ТОШКЕНТ, 2 мар — Sputnik. Американинг Техас штатидан бўлган аёлни у муз устида камера қаршисида суратга тушганидан кейин, зудлик билан қутқаришга тўғри келди
Ҳодиса 77 яшар Жудит Стренгнинг Исландияга саёҳати вақтида юз берди. Аёл ўғли билан денгизнинг маржон ороллари билан ўралган қирғоқ қисмига яқин жойда сайр қилиб юрган эди.
Жудитнинг сўзларига кўра, у ҳамиша ўзини қиролича ҳис қилишни хоҳлаган. Сайр давомида аёл кўриниши тахтни эслатувчи муз бўлагини кўриб қолган, дарҳол унинг устига чиқиб, ўғлидан ўзини суратга олиб қўйишни сўраган. Фотосессия вақтида муз бўлаги денгиз тўлқини остида қолган ва у Жудит билан бирга очиқ денгизга сузиб кетган.
Аёлни бахтли тасодиф туфайли ўша ердан ўтиб кетаётган нотаниш йўловчи қутқариб қолган. Кейинчалик эркакнинг кема капитани экани аниқланган. Капитан совуқдан "дир-дир" қалтираётган "фотомодель"ни сувдан чиқариб, қирғоққа қайтарган.
Жудитнинг ўғли онаси суратларини кенжа қизига юборган, қизалоқ кейинчалик бу суратларни ижтимоий тармоққа жойлаган. Набираси туфайли "қиролича" бувининг суратлари интернетда яшин тезлигида тарқалиб кетган.