ТОШКЕНТ, 1 мар - Sputnik. Ўзбекистон Президенти жорий йилнинг кузида расмий ташриф билан Мисрга йўл олади. Бу ҳақда Миср Араб Республикаси савдо ва саноат вазирининг биринчи ўринбосари Аҳмед Таха Борая Ўзбекистон—Миср бизнес форуми доирасида маълум қилди, деб ёзади "Новости Узбекистана" нашри.
Мирзиёев Миср президенти билан мулоқотни юқори баҳолади>>>
Бораяга кўра, Ўзбекистон президенти 2019 йилнинг октябрь ойи ўрталарида Мисрга ташриф буюради. Тахмин қилинаётган сана — 19 октябрь.
Эслатиб ўтамиз, Миср президенти Абдулфаттоҳ ас-Сиси 2018 йилнинг 4 сентябрида Ўзбекистонга ташриф буюрган эди.