Трамп ва Ким Чен Иннинг Ханойдаги учрашуви қандай якунланди?

Пресс-конференцияда АҚШ етакчиси Дональд Трамп музокаралар “сермаҳсул” бўлганини тасдиқлади. Аммо, АҚШ давлат котиби Майк Помпеонинг журналистларга маълум қилишича, Ким Чен Ин “каттароқ қадам ташлашга” тайёр эмас экан.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 28 фев – Sputnik. Америка президенти Дональд Трамп ва КХДР президенти Ким Чен Ин Ханойдаги саммит якунларнига кўра келишувга эришмади, бироқ учрашувни “самарали” ўтказишди. Бу ҳақда РИА Новости хабар қилди.

Дональд Трамп ва Ким Чен Ин юзма-юз учрашди

Оқ уй матбуот котиби Сара Сандерснинг таъкидлашича, томонлар ягона фикрга келишмаган бўлишларига қарамай, улар Корея яриморолини ядровий қуролсизлантириш (денуклеаризация) масалаларини атрофлича муҳокама қилишган ва келажакда учрашиш ниятида эканликларини маълум қилишган.

Шунингдек, пресс-конференцияда АҚШ етакчиси Дональд Трамп музокаралар “сермаҳсул” бўлганини тасдиқлади. Аммо, АҚШ давлат котиби Майк Помпеонинг журналистларга маълум қилишича, Ким Чен Ин “каттароқ қадам ташлашга” тайёр эмас экан.

Ханойдаги саммит муддатидан аввалроқ якунланди ва ҳеч қандай ҳужжат имзоланмади.

Эслатиб ўтамиз, АҚШ ва Шимолий Корея президентларининг учрашуви 27—28 февраль кунлари Вьетнам пойтахти Ханойда бўлиб ўтиши режалаштирилган эди.