Тошкент вилоятидаги уй омборхонасида 13 кг.дан ортиқ “марихуана” фош этилди

Гиёҳвандлик моддаси ички ишлар ходимлари томонидан ашёвий далил сифатида олинди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 28 фев – Sputnik. Тошкентида вилоят ички ишлар ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирлар 13 кг. 16 гр. “марихуана” гиёҳвандлик моддаси топилди. Бу ҳақда Ўзбекистон ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар қилди.

Ўзбекистонлик чегара орқали 2,5 килограмм гиёҳванд моддасини олиб ўтишга уринди

Хабарда қайд этилишича, Тошкент вилоятининг Янгийўл туманида ўтказилган тезкор тадбирлар натижасида Бунёдкор маҳалласи Узумзор кўчасида яшовчи фуқаронинг уйи омборхонасида беркитиб сақлаётган 13 кг. 16 гр. “марихуана” гиёҳвандлик моддаси топилган.

Гиёҳвандлик моддаси ички ишлар ходимлари томонидан ашёвий далил сифатида олинди.

Ҳозирда ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.