Ситора Фармонова ўзининг "шахсий ҳаётини билмоқчи бўлганлар"га жавоб қайтарди

“Осиё MIX" КВН жамоаси иштирокчиси Ситора Фармонова ўзининг шахсий ҳаёти билан боғлиқ бўлган саволлардан чарчади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 28 фев – Sputnik. Ўзбекистонлик актриса Ситора Фармонова Instagramдаги мухлисларидан шахсий ҳаётига доир саволлар бермасликларини сўради.

“Азизлар шахсий ҳаётимга тегишли саволларингизни ёзманг! Чунки бу ўз номи билан шахсий ҳаёт! "Қачон турмушга чиқасиз... турмушга чиқганмисиз... эриз борми...” - деган саволларингизни ёзиб ўтирманг! Тушунганингиз учун раҳмат”, - деб ёзган Фармонова ўз постида.