Серенко терактлар хавфи ҳақида: бугунги кунда ИШИД тарафдорлари Ўзбекистонда яшамоқда

Россиялик сиёсатчи Андрей Серенко Марказий Осиё давлатларига қаратилган террорчилик ташкилоти жангариларининг тахдидлари ҳақида ўз фикрларини айтиб берди.
Sputnik

Замонавий Афғонистонни ўрганиш марказининг етакчи эксперти Андрей Серенконинг сўзларига кўра, терактлар хавфи собиқ иттифоқнинг ҳар қандай давлатида, хусусан Россия, Тожикистон, Ўзбекистонда ҳам мавжуд.

“ИШИД тарафдорлари бугунги кунда мамлакатларимиз ичида - Россия, Тожикистон ва Ўзбекистонда  яшамоқда: терактни амалга ошириш учун Афғонистондан келишга ҳожат йўқ. Бугун Афғонистон ҳудудидан Марказий Осиё хавфсизлигига тўғридан-тўғри таҳдид ҳақида гапириш учун ҳеч қандай асос йўқ”, - деди Серенко Sputnik Тожикистон эфири чоғида.

Сиёсатчининг тўлиқ изоҳини қуйидаги подкастда рус тилида тинглашингиз мумкин.

Серенко терактлар хавфи ҳақида: бугунги кунда ИШИД тарафдорлари Ўзбекистонда яшамоқда