Сенат 18-ялпи мажлисидан фоторепортаж

Sputnik

Мажлисни Олий Мажлис Сенати раиси Ниғматулла Йўлдошев очиқ деб эълон қилди.

Мажлисда 23 та масала кўриб чиқилади. Шундан 15 таси қонунлардир. Улар орасида "Ўзбекистон Республикасининг Сайлов кодексини тасдиқлаш тўғрисида", "Фуқароларнинг репродуктив саломатлигини сақлаш тўғрисида", "Жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган айрим тоифадаги шахслар устидан маъмурий назорат тўғрисида"ги янги қонунлар бор. Қолганлари айрим қонунларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ва халқаро ҳужжатларни ратификация қилиш билан боғлиқ.

Сенат ялпи мажлисининг иккинчи кунида Ўзбекистон Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ҳисоботи, адлия вазирининг ахбороти, Қашқадарё вилояти ҳокимининг ҳисоботи кўриб чиқилади.

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ва Бош вазир ўринбосарларига парламент сўровлари юборилиши кутилмоқда.

Бундан ташқари, ялпи мажлисда Ўзбекистон президентининг айрим фармонларини ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг қарорларини тасдиқлаш тўғрисидаги масалалар кўриб чиқилади.

1 / 6
Восемнадцатое пленарное заседание сената Олий Мажлиса РУз
2 / 6
Восемнадцатое пленарное заседание сената Олий Мажлиса РУз
3 / 6
Восемнадцатое пленарное заседание сената Олий Мажлиса РУз
4 / 6
Восемнадцатое пленарное заседание сената Олий Мажлиса РУз
5 / 6
Восемнадцатое пленарное заседание сената Олий Мажлиса РУз
6 / 6
пленарное заседание сената Олий Мажлиса РУз