Наманганда велосипед ва мотоцикллар ишлаб чиқариш корхонаси иш бошлади

Келгусида “Norin Moto Bike” МЧЖ корхонада мотоцикллар, трицикллар, скутерлар ва мопедлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 28 фев – Sputnik. “Ўзавтосаноат” АЖ 27 феврал куни Наманган вилоятининг Норин туманида велосипед ишлаб чиқариш корхонасини ишга туширди, деб хабар қилди компания матбуот хизмати.

Мазкур корхонани ташкил этиш бўйича Келишув “Ўзавтосаноат” АЖ ва “Lifan Group Co.Ltd” компанияси томонидан имзоланган. “Lifan Group Co.Ltd” компанияси ишлаб чиқариш учун бутловчи қисмларни етказиб бериш билан шуғулланади.

Ўзбекистонда гелли аккумуляторлар ишлаб чиқарилади

Корхонада дастлаб ишлаб чиқариш ҳажми йилига 150 мингни ташкил қилади. Босқичма-босқич мазкур кўрсаткич ошиб бориш режалаштирилган.

Мазкур лойиҳа Ўзбекистон Республикасининг 2019 йилги Инвестицион дастурига киритилган бўлиб, унинг доирасида мамлакатга 200 минг АҚШ доллар инвестиция жалб қилиниши кўзда тутилган.

Хабарда қайд этилишича, келгусида “Norin Moto Bike” МЧЖ корхонада мотоцикллар, трицикллар, скутерлар ва мопедлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилади.

Таъкидланишича, янги завод ҳозирда 150 дан ортиқ маҳаллий аҳолини ишга жойлаштириш имконини беради, келгусида иш ўринларини 500 тага етказиш режалаштирилган