Москвада шафқатсиз ўйин: Тергов қўмитаси кўпкари ўтказилиши бўйича текширув бошлади

Ўтган ҳафтада Москва ипподромида илк бор кўпкари бўйича мусобақа ўтказилди. Ундан кейин интернетда ва айрим ОАВларда ҳайвонларга шафқатсиз муносабат ҳақида шикоятлар пайдо бўлди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 28 фев – Sputnik. Россия Тергов қўмитаси раиси Москва ипподромида ҳайвонлар билан шафқатсиз муносабат ҳақида келиб тушган хабарларни ўрганиш мақсадида текширув ўтказиш тўғрисида топшириқ берди.

Москвада юз киши иштирокида оммавий муштлашув содир бўлди

24 февраль куни Москва ипподромида кок-бору бўйича ўртоқлик ўйин ўтказилди. Мусобақа россияликларни бу спорт тури билан таништириш мақсадида ўтказилди.

Ўш, Жалолобод, Талас ва Иссиқ-кўлдан келган 4 та жамоа куч синашди. Ушбу ўйинни кўриш мақсадида минглаб томошабинлар келишди.

Мусабақадан сўнг интернетда отнинг оғиз қисми жароҳатлангани тасвирга олинган суратлар пайдо бўлди. Бу ҳақда айрим ОАВлар хабар тайёрлашди. Change.org сайтида петиция жойлаштирилди.

Москва ипподромининг Facebook саҳифасида эса мусобақа фақат Қирғизистон кок-бору бўйича Федерацияси томонидан ўтказилганлиги ҳақида хабар пайдо бўлди.