АҚШ Путин учун махсус қонун ишлаб чиқди

Қўшма Штатлар Россия президенти қанча даромад қилишини билишга қизиқмоқда
Sputnik

ТОШКЕНТ, 28 фев - Sputnik. Америка Қўшма Штатлари конгрессменлари Россия Федерацияси президенти даромадлари очиқланишини талаб этадиган "Владимир Путинга нисбатан транспарентлик тўғрисида"ги қонунчилик лойиҳасини ишлаб чиқди.

АҚШ Европада қурол жойлаштирса, Россия ўз ракеталарни АҚШга йўналтиради - Путин

Ҳужжат тўғрисида Республикачилар партиясидан палата вакили Элис Стефаник хабар қилди.

Қонунчилик лойиҳасига биноан, америка разведкаси конгрессга Россия президенти даромадлари ва мол-мулки хусусида маълумотларни тақдим этиши лозим. Ушбу ташаббус муаллифи Демократик партия вакиллари Стефаник ва Вальдес Демингслардир.

Сал олдин АҚШ конгресси сайтида Москвага нисбатан қўшимча санкциялар киритилишини назарда тутувчи (Defending American Security from Kremlin Aggression Act, DASKA) қонунчилик лойиҳаси эълон қилинган эди. Ушбу ҳужжат иқтисодий чекловларни жорий этишдан ташқари, "Владимир Путиннинг шахсий бойликлари ва активлари" тўғрисида ҳисобот тузилишини ҳам назарда тутади.