ТОШКЕНТ, 27 фев – Sputnik. Ўзбекистонлик Жасмин Давлетова Miss USSR халқаро гўзаллик танловида иштирок этиш учун ўз ишини тақдим этди.
Давлетова танловда иштирок этиш учун махсус видеоролик тайёрлади.
Танлов 2012 йилдан буён собиқ Совет Иттифоқи мамлакатларининг қизлари учун ўтказиб келинади.
Танлов қатнашчилари ўз давлатларининг маданиятини намойиш этади.
Давлетова ўзининг видеоролигида 2011 йилдан Jmodels Agency моделлар мактабининг асосчиси эканлигини ҳикоя қилади.
2016 йилда унинг қизи Оливия дунёга келган.
Лойиҳа саҳифасида маълум қилинишича, Жасмин коллежда юриспруденсиядан таҳсил олган, шунингдек машҳур юрист бўлишни орзу қилган.
Бироқ ярим йилдан сўнг, бундай иш у учун эмаслигини тушуниб етган.