“Ўзбекистон ҳаво йўллари” байрам муносабати билан 50 фоизлик чегирмалар эълон қилди

Чегирмалар 2019 йилнинг 21 мартдан 24 мартга қадар барча йўловчилар учун ички йўналишдаги қатновларга тақдим этилади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 26 фев - Sputnik. “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК “Наврўз” байрами муносабати билан дам олинадиган кунлар 21 мартдан 24 мартга қадар барча йўловчилар учун ҳамма ички йўналишдаги қатновларга байрам чегирмаларини тақдим этишини эълон қилди.

Ўзбекистон ҳаво йўллари Boeing билан янги шартнома имзолади

Байрам чегирмалари қуйидаги кишиларга тақдим этилади:

- Индивидуал йўловчилар учун — 30 фоиз;

- Сайёҳлик гуруҳлари (5 ва ундан ортиқ киши), лицей ва Олий ўқув юртлари, коллежлар талабалари, мактаб ўқувчилари,ЎзР ИИВ, ТВ, ДХХ, ДСҚ, ДБҚ тизимларидаги махсус таълим муассасалари ва бошқа идораларнинг тингловчи ва ўқувчилари учун — 40 фоиз;

- Оила учун (2 ёки ундан кўп одам, шунингдек, эр ва хотин; эр, хотин ва уларнинг 18 ёшгача бўлган фарзандлари; 18 ёшгача бўлган фарзандини кузатиб борадиган ота-оналар) — 50 фоиз;

- Пенсионерлар ва ногиронлар учун — 50 фоиз;

- 1941−1945-йиллардаги уруш қатнашчилари ва уларга тенглаштирилган, шунингдек, Иккинчи жаҳон уруши давридаги фидокорона меҳнати ва ҳарбий хизмати учун орден ва медаллар билан тақдирланган шахслар учун — 50 фоиз;

- Чернобил АЭС фожиаси оқибатларини бартараф этишда иштирок этган фуқаролар учун — 50 фоиз.

Қайд этилишича, чегирмали авиачипталарни чегирмаларни олиш ҳуқуқини берувчи тегишли ҳужжатларни тақдим этган ҳолда “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпаниясининг расмий офисларида харид қилиш мумкин.