ТОШКЕНТ, 26 фев - Sputnik. Самарқанд шаҳрида ўз яшаш уйида фоҳишахона очган шахс фош этилди, деб хабар қилди вилоят ҳокимлиги матбуот-хизмати.
Самарқанд вилояти ИИБга Жомбой тумани Наймантепа маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Р.Р. ариза билан мурожаат қилиб, Самарқанд шаҳар Чўпонота массиви 28-уйда яшовчи Шодиқул исмли шахс, ўз яшаш уйида пул эвазига фуқароларга жинсий алоқа қилиш учун шароит яратиб бераётганлигини маълум қилган ҳамда қонуний чора кўришликни сўраган.
Ушбу мурожаат асосида бўлинма ходимлари томонидан ўтказилган тадбир давомида фуқаро Ш.Ғ. ўз яшаш уйида тадбирга жалб қилинган "Р.Р." ва "Х.М."ларга жинсий алоқа қилишлари учун уйидан алоҳида хона ажратиб бериб, бу хизмати эвазига 20 минг сўм пул олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Фуқаро Ш.Ғ.га нисбатан жиноят иши қўзғатилган, аммо у тилхат орқали очиқда қолдирилган.