Москва вилоятида таксист-мигрантлар алоҳида назорат остида бўлади

Россия қонунчилигига кўра, бу мамлакатда фаолият юритиш учун мигрант-ҳайдовчилар Россияда ўқиб, Россия намунасидаги ҳайдовчилик гувоҳномасини олишлари керак бўлади
Sputnik

ТОШКЕНТ, 26 фев - Sputnik. Москва вилоятида кўп содир этилаётган авария ҳолатлари туфайли таксида ишлайдиган мигрант-ҳайдовчилар фаолияти устидан назорат кучайтирилади, деб хабар қилди Москва вилояти транспорт ва йўл инфратузилмаси вазирининг биринчи ўринбосари Анна Кротова.

Ҳайдовчи-мигрантлар Россия қонунчилигида талабчанлик кучайишига тайёр бўлишлари керак

Идора хабарига кўра, 2018 йилда 1,5 мингдан ортиқ қоидабузарликлар айнан мигрант-ҳайдовчилар томонидан содир этилган ва бу ўтган йилда содир этилган ЙТҲ умумий қоидабузарликларининг 13%ни ташкил этади.

Кротованинг таъкидига кўра, қонунчиликдаги ташувчилар хавфсизлиги талаблари тўғрисидаги нормаларнинг бузилганлиги учун компанияларга нисбатан санкциялар қўлланилиши мумкин. Бундай ташкилотларнинг фаолияти вақтинчалик тўхтатилиши ёки барча рухсатномалар бекор бўлиши мумкин.

Россия қонунчилигига кўра, бу мамлакатда фаолият юритиш учун мигрант-ҳайдовчилар Россияда ўқиб, Россия намунасидаги ҳайдовчилик гувоҳномасини олишлари керак бўлади.

Мигрантлар чет эл ҳайдовчилик гувоҳномалари билан йўловчи ташиш ишларида фаолият юритиш ҳуқуқига эга эмас.