Хитойлик йигитга турмушга чиқиб, таҳқирланган қиз Ўзбекистонга қайтарилди – видео

Акс эттирилган видеода қиз бир неча кунлардан бери бир ҳаммомга қамаб қўйилгани, хўрликлар ичида яшаётганини маълум қилган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 26 фев - Sputnik. Хитойлик йигитга турмушга чиқиб, ўзга юртда турли қийинчиликларни бошидан кечирган ва таҳқирланган наманганлик қиз Ўзбекистонга қайтарилди.

"Севимли" телеканалининг "Замон" информацион-таҳлилий дастурида маълум қилинишича, Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитаси ва Хитойнинг Ўзбекистондаги элчихонаси ҳамкорликда мазкур қизни Ўзбекистонга  қайтаришга эришилган.

Қизнинг интервью давомида айтган сўзларига қараган, аввалига  у хорижлик турмуш ўртоғи билан яхши ҳаёт кечирган. Орадан бир қанча вақт ўтган сўнг қиз эрининг яна бир хотини борлигини билиб қолади. Шу боис улар жанжаллашиб қолишади. Ушбу жанжалдан сўнг икки ёш ўртасида келишмовчиликлар юзага келади. Натижада қиз хўрланади ва таҳқирланади.

“ИШИД” жангариларида орасида бўлган аёл ва унинг 3 нафар фарзанди Ўзбекистонга қайтарилди

Аввалроқ ижтимоий тармоқларда хитойлик йигитга турмуш чиққан ўзбек қизининг мурожаати тарқалган эди.

Акс эттирилган видеода қиз бир неча кунлардан бери бир ҳаммомга қамаб қўйилгани, хўрликлар ичида яшаётганини маълум қилган.