Ўзбекистонда киракашлар учун патент жорий этилиши мумкин

Ўзбекистонда киракашлар учун бир кунлик, бир ҳафталик, ойлик ва йиллик патентлар жорий этилиши мумкин.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 25 фев – Sputnik. Ўзбекистонда киракашлар учун бир кунлик, бир ҳафталик, ойлик ва йиллик патентлар жорий этилиши мумкин. Бу ҳақда Давлат солиқ қўмитаси раиси биринчи ўринбосари Мубин Мирзаев “Дарё” нашрига берган интервьюсида маълум қилди.

Ҳайдовчи-мигрантлар Россия қонунчилигида талабчанлик кучайишига тайёр бўлишлари керак

“Йўловчи ва юк ташувлари учун таксистларга бир кунлик, бир ҳафталик, ойлик ва йиллик патентларни жорий қилиш ҳақида таклифлар бор. Бу ерда йўловчилар хавфсизлигини таъминлаш масаласи юзага келади. Тошкентда синов тариқасида лойиҳа тайёрлаш бўйича топшириқ бердик”, — деди Мубин Мирзаев.

Қайд этилишича, бошқа тафсилотлар маълум қилинмаган.