Украина АЭСида генератор ишдан чиқди

Запорожец АЭСининг учинчи энергоблоки, генератор ишдан чиқиши оқибатида, вақтинча тармоқдан узилди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 25 фев – Sputnik. Украинанинг Запорож вилоятида жойлашган энг йирик АЭСининг учинчи блоки автоматик ҳимоянинг ишлаб кетиши натижасида тўхтатилди, деб хабар қилмоқда РИА Новости.

“Запорож АЭСининг 3-сонли энергоблоки, генератор ички зарарланиши ҳимояси ишлаб кетиши оқибатида,  тармоқдан узилди. Айни дамда бешта энергия блоклари ишлашда давом этмоқда. Уларнинг умумий қуввати 4315 МВт ни ташкил қилади”, – дейилган АЭС сайтида жойлаштирилган хабарда.

Хабарда шунингдек, асосий ускуналарнинг ишлашида ҳеч қандай нуқсон йўқлиги, АЭС ходимлари ўз фаолиятларини тўла-тўкис бажараётгани ҳамда ЗАЭС жойлашган ҳудудда радиация фони норма даражасида эканлиги қайд этилган.

Украинанинг Запорож АЭСи – Европа ҳудудидаги энг йирик энергетика объекти ҳисобланади. Унинг умумий қуввати 6 000 МВтни ташкил қилади. ЗАЭСнинг  биринчи энергоблоки 1984 йилда, киинчиси— 1985 йилда, учинчиси—  1986 йилда, тўртинчиси – 1987 йилда,бешинчиси —1989 йилда ва олтинчиси – 1995 йилда ишга туширилгани айтиб ўтилган. Бугунги кунда Запорож АЭСи Украина энергетикасининг 22%ини таъминламоқда.