Туризм қўмитаси Самарқанд логотипини ишлаб чиқди

Туризмни ривожлантириш Қўмитаси сайтида фуқаролар 8та логотипдан бирига овоз беришлари мумкин.  
Sputnik

ТОШКЕНТ, 25 фев – Sputnik. Ўзбекистон Давлат туризмни ривожлантириш қўмитаси Самарқанд шаҳрининг янги логотипини ишлаб чиқди.

Қўмита сайтида фуқаролар ушбу логотипларнинг исталган кўринишига овоз беришлари мумкин.

Тошкентнинг олтин дарвозалари: янги логотип танланди

Аслида Самарқанд шаҳрининг узоқ йиллардан бери кўпчилликка таниш бўлган тимсоллари бор. Масалан, Шердор мадрасаси пештоқида тасвирланган қуёш ва қоплон. Маҳаллий сувенирларда кўп ҳолларда ушбу тасивр шаҳар рамзи сифатида ишлатилади.

Маълумот учун, Европа шаҳарлари ўзларининг 300, 500 ёки 800 йиллик шаҳар тимсоллари билан мағрурланишади. Масалан: Копенгаген герби 1661 йилдан, Мадрид герби 1222 йилдан, Вена шаҳри герби – 1239 йилдан бери жиддий ўзгармаган.

Туризм қўмитаси Самарқанд логотипини ишлаб чиқди