Humo Arena очилиши 15 март кунига белгиланди

Humo Arenaнинг умумий майдони 82 минг метр квадрат бўлиб, у 12 минг томошабинга мўлжалланган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 25 фев – Sputnik. Тошкентдаги “Хумо” муз спорти аренаси 15 март куни очилиши режалаштирилмоқда. Буни Спутник мухбирига Ўзбекистон Хоккей федерацияси тасдиқлади.

“Humo Arena очилиши 15 март кунига белгиланган. Йирик спорт мажмуаси очилиш маросимига МДҲ давлатларидан олий мартабали меҳмонлар келиши кутилмоқда”, - дейилган хабарда.

Эслатиб ўтамиз, Хумо Арена қурилиши 2017йилда бошланган эди. Спорт мажмуасида хоккей, шорт-трек, фигурали учиш ва кёрлинг каби қишги спортлар бўйича мусобақалар ўтказиш, шунингдек, концерт, кўргазма ва форумлар ташкил қилиниши мумкин.

Тошкентдаги Humo Arena муз саройи ҳудудида ёнғин рўй берди

Хумо Арена 7 қаватдан иборат бўлиб, унинг умумий майдони 82 минг метр квадрат. Мажмуа 12 минг томошабинга мўлжалланган. Шунингдек у ерда 1600 ўринли автотураргоҳ бор.

Бино қурилишида 4 мингдан ортиқ ишчилар ишлаган, Германия, Россия, Австрия, Испания, Франция, Италия ва бошқа мамлакатлардан 10 дан ортиқ ҳамкор компаниялар жалб қилинган.

Humo Arena умумий қиймати - 1,5 триллион сўм бўлиб, ундан 185 миллион АҚШ доллари - хорижий инвестициялардир.

Humo Arena очилиши 15 март кунига белгиланди