"Путин телефонимни кўтармаяпти": Порошенко арз-дод қилишга тушди

Украина етакчисининг сўзларига кўра, Россия президенти билан фақатгина "пўписа нуқтаи-назаридан" мулоқот қилиш мумкин
Sputnik

ТОШКЕНТ, 23 фев – Sputnik. Украина президенти Петр Порошенко жума куни Fox News телеканалига берган интервьюсида Россия етакчиси Владимир Путин унинг телефон қўнғироқларига жавоб бермаётганини айтиб, арз қилди.

Кремль алоқада: Путиннинг телефонини эшитиш мумкинми?

Порошенконинг сўзларига кўра, у Украина томонидан Керч бўғозида амалга оширилган провокациядан сўнг, ҳодиса сабабини аниқлаштириш учун Путинга тинимсиз қўнғироқ қилган, аммо барча ҳаракатлари беҳуда кетган. Украина президенти бу ҳолатни россиялик ҳамкасбининг ушбу ҳаракатларига изоҳ берар экан, "айтарга гапи йўқ бўлса керак", деб тахмин қилган.

Путин ўтган йил декабр ойи бошида Киев томонидан уюштирилган фитнадан кейин Порошенко унга телефон қилганини, аммо у бу қўнғироққа жавоб қайтармаганлигини айтган. 

"Гап мен ўзимни тортаётганимдамас, шунчаки Петр Алексеевич билан гаплашишни истамамайман. <…> Гап шундаки, мен унинг сайлов кампаниясида иштирок этгим йўқ", - дея изоҳлаган ўз ҳатти ҳаракатларини Путин.

Россия етакчисининг айтишича, Украина президенти сунъий тарзда инқирозли ва фитнали ҳолатларни яратмоқда ва шу оннинг ўзидаёқ барча айбни Москвага ағдармоқда, камига, бўлиб ўтган ҳодисадан сўнг "юзага клеган муаммоларни муваффақиятли ҳал этишга тиришаётганини намойиш қилмоқда".

Порошенко пўписа қилишни таклиф этмоқда

"Мени фикримча Путин билан фақат таҳдид нуқтаи-назаридан гаплашиш мумкин", - деб айтган у америка телеканалига берган интервьюсида.

АҚШ Европада қурол жойлаштирса, Россия ўз ракеталарни АҚШга йўналтиради - Путин

Мулоқот фақатгина етарли даражадаги кучли глобал коалиция, ҳамда "фавқулодда самарали" санкциялар иш берганида таъсирли бўлади, дея қўшимча қилган Порошенко.

Украина етакчиси АҚШ Оқ уйи чеклов чоралари борасида ҳамда Украинага танкларга қарши Javelin ракета мажмуасини етказиб бериб, "жуда аъло ишни амалга ошираётганини" таъкидлаган.

Бундан ташқари, Украина президенти НАТОни Қора денгиздаги иштирокини кучайтиришга чорлаган ва Шимолий альянс Ҳарбий денгиз кучлари вазиятни барқарорлаштиришга ёрдам берган бўларди, деб айтган.

Керч бўғозидаги ҳодиса

Ўтган йилнинг ноябр ойи охирида Украина ҳарбий денгиз кучларига қарашли учта кема Россия Федерацияси ҳудудий денгизидаги вақтинча ёпилган акваторияга ноқонуний равишда кириб борган ва Қора денгиздан Керч бўғозига қараб ҳаракатланган эди. Кемалар хавфли манёврларни амалга оширган ва Россия ҳукуматининг қонуний талабларига бўйсунмаган. Шундан сўнг кемалар қўлга олинган, денгизчилар - қамаб қўйилган. Шу билан бирга Киев Москвани "тажовузкорликда" айблаган эди.

Владимир Путин ушбу ҳодисани провокация деб атаб, Россия чегарасини бузган украина кемалари экипажлари орасида ушбу махсус операцияга раҳбарлик қилган икки нафар Украина давлат хавфсизлик хизмати ходимлари ҳам бўлганини қўшимча қилган. Россия етакчисининг сўзларига кўра, Қора денгиздаги провокация Порошенконинг Украина президентлигига сайловлардаги паст рейтинги билан боғлиқ.