АҚШда қора танли ўқувчилар "қуллар қўшиғи" садоси остида пахта теришга мажбурланди

Қўшиқда: "Менга халтани тўлдираётганинг ёқади. Менга гапирмаганингда ёқасан. Мен учун пул ишла!", деган сўзлар учрайди. Айнан шу сўзлар туфайли болаларнинг ота-оналари мактабга шикоят билан мурожаат қилганлар
Sputnik

ТОШКЕНТ, 23 фев - Sputnik. Жанубий Каролинада ўн яшар ўқувчилар "қуллар қўшиғи" садолари остида далада пахта тераётгани акс этган видеоролик туфайли катта жанжал авж олди. Бу ҳақда Fox News телеканали хабар қилмоқда.

Ливияда қул бозори борлиги аниқланди

Қора танли болаларнинг ота-оналаридан бири қўшиқ сўзлари туфайли таълим муассасасига шикоят билан мурожаат қилган. Қўшиқда: "Менга сен халтани тўлдираётганинг ёқади. Менга сен гапирмаганингда ёқасан. Мен учун пул ишла!", деган сўзлар учрайди. Мактаб ўқувчиси онаси сўзларига кўра, шунга ўхшаш қўшиқларни плантацияларда қора танли қуллар ҳиргойи қилганлар.

Мактаб маъмурияти ўқувчилар Буюк тушкунлик мавзусига бағишланган дарс муносабати билан далага олиб чиқилганини маълум қилган. Шунингдек, қўшиқ сўзлари ҳам қора танли ўқитувчи томонидан ёзилган бўлиб, муаллим ўз навбатида 1920-йиллар охирида пахта плантацияларида меҳнат қилган ота-онасининг тажрибасига таяниб қўшиқ матнини ёзган экан.

Мактабнинг ўзи ҳам 1929-йилда афроамерикаликлар томонидан яратилган бўлиб, бу каби "дала дарслари" аллақачон мактабда тарих дарслиги дастуридан ўрин олганлиги хабар қилинмоқда.