ТОШКЕНТ, 22 фев — Sputnik. Москва шаҳрида Ўзбекистон ва Россия Қишлоқ хўжалиги вазирлари Жамшид Хўжаев ва Дмитрий Патрушев ўртасида музокаралар бўлиб ўтди.
Учрашувда томонлар мамлакатлар ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш динамикасини мамнуният билан қайд этдилар.
Савдо ҳажмини оширишга қаратилган чора-тадбирлардан ташқари, ҳар икки томон ўсимликчилик ва балиқчилик, илмий-техникавий ривожланиш, қишлоқ хўжалигини рақамлаштириш ва бошқа соҳаларда тегишли идоралар ўртасида тажриба алмашишга тайёр эканлигини билдирди.
Дмитрий Патрушевнинг сўзларига кўра, 2018 йилда Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари савдоси 20 фоиздан ошди.
“Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етказиб бериш ҳажмини оширишга ёрдам берадиган мавжуд “Яшил йўлак” ва бошқа битимларнинг роли ҳам алоҳида таъкидлаб ўтилди”, - дейилади хабарда.
Таъкидланишича, учрашув якунида томонлар Ўзбекистон ва Россия идоралари ўртасида, хусусан, қишлоқ хўжалиги бўйича ўзбек-россия ишчи гуруҳи доирасида ҳамкорликни кенгайтириш бўйича режалар туздилар.