Ўзбекистонга Тожикистон маҳсулотларини экспорт қилиш ҳажми камайди

Ўтган йилда бу кўрсаткич 9 миллион доллар бўлган. Бу йилда эса 2,5 минг долларга камайиб кетди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 22 фев – Sputnik. Шу йил январь ойида Тожикистон ва Ўзбекистон ўртасида товар айлануви 10,2 миллион долларга камайди. Бу йил Тожикистондан Ўзбекистонга экспорт маҳсулотлар ҳажми камайди.

Тожикистон янада кўпроқ алюминий ишлаб чиқаради

Ўтган йилда бу кўрсаткич 9 миллион доллар бўлган бўлса, бу йилда кўрсаткич 2,5 минг долларга камайиб кетди.

Тожикистонга Ўзбекистон маҳсулотларини импорт қилиш ҳам камайди: 6,7 миллион доллардан 3,2 миллион долларга тушиб кетди.

Сўнгги тўрт йил давомида Тожикистон ва Ўзбекистон ўртасида товар айланув ҳажми 12 бараварга кўпайди: 2014 йилда 13 миллиондан 2018 йилда 155 миллионгача.