Давлат консерваторияси эски биноси бузиладими - ҳокимлик баёнот берди

Тошкент шаҳар ҳокимлиги Давлат консерваторияси эски биносининг бузилишига оид хабарлар сохта экани бўйича баёнот берди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 22 фев – Sputnik. Тошкент шаҳар ҳокимлиги Давлат консерваторияси эски биносининг бузилишига оид хабарлар сохта экани бўйича баёнот берди. 

Қибрай электр станциясидаги ёнғин Тошкентнинг бир қисмини сувсиз қолдирди

"Ижтимоий тармоқларда аввалгидек пойтахтдаги объектлар бузилишига доир турли тахминлар ва сохта маълумотлар тарқалишда давом этмоқда. Сўнгги миш-мишлардан бири - Дархон номи билан танилган ҳудудда (Мирзо Улуғбек тумани, Мустақиллик проспекти) жойлашган Ўзбекистон Давлат консерваторияси эски биносининг бузилишига оид. Энг аввало Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва Mirzo Ulugbek Business city дирекцияси расман шуни маълум қиладики, мазкур тарихий бинонинг бузилиши ҳеч қачон режалаштирилмаган", - дейилади ҳокимлик матбуот хизмати хабарида. 

Бундан ташқари, пойтахт маъмурияти ўзбекистонликларни ўз вақтларини турли миш-мишлар тарқатишга сарфламасликка чақирди.