АҚШ янги F-21 қирувчи самолётини намойиш қилди - видео

F-21 самолёти Ҳиндистон ҳарбий кучлари учун мўлжалланган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 22 фев – Sputnik. АҚШ Lockheed Martin ҳарбий-саноат корпорацияси янги F-21 самолётини тақдим этди. Бу самолёт Ҳиндистон ҳарбий кучлари учун мўлжалланган. РИА Новости хабарига асосан.

Самолёт Ҳиндистон ҳудудида маҳаллий Tata компанияси билан биргаликда амалга оширилади. Эҳтиёт қисмлар АҚШ етказиб беради.

Lockheed Martin АҚШ Қуролли кучлари учун ҳарбий техника ишлаб чиқариш бўйича асосий компания ҳисобланади.

Aeronautics бўлинмаси ҳаво ҳарбий кучлари учун C-130 Hercules, F-16 Fighting Falcon, F-22A Raptor, F-35 Lightning II, P-3 Orion самолётларини тайёрлайди.