“Россияни мустаҳкамлаш” учун бешта туя ёқилди – видео

Шаманлар “Россия ва унинг халқларини мустаҳкамлаш” мақсадида бешта туяни ёқиш маросимини ўтказишди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 22 фев - Sputnik. Россиянинг Иркутск вилояти Ангарск шаҳри прокуратураси ОАВларида шаманларнинг “Россия ва унинг халқларини мустаҳкамлаш” мақсадида бешта туяни ёқиш маросимини ўтказгани ҳақидаги хабарлардан сўнг текширув ишларини бошлади. Бу ҳақда РИА Новости хабар қилди.

“Ангарск шаҳри прокуратураси томонидан туяни ёқиш маросимини ўтказилгани ҳақидаги хабарларни текшириш мақсадида текширув ишлари олиб борилмоқда”, – дейилади хабарда.

1 февраль куни ижтимоий тармоқларда "Хухэ Мунхэ Тэнгэри" ("Ҳамиша мусаффо осмон") ташкилотининг байкаллик шаманлари қурбонлик келтириш маросимини ўтказишгани ҳақидаги хабарлар пайдо бўлган эди.

Аммо бу ҳақдаги хабарлар шу ҳафтада ичида катта шов-шувга сабаб бўлди.

Ўзини Россия Олий шаман ўринбосари деб ҳисобловчи Артур Цибиковнинг сўзларига кўра, байкаллик шаманлар “Жан Тенгери яба” деб номланган маросим “замонавий тарихда илк бор” ўтказилган ва ушбу маросим Россия ва унинг халқларини мустаҳкамлаш учун бағишлаган.

Унинг фикрига кўра, туялар фақат “энг юқори даражадаги шаманлар маросимида истисно тариқасида” танлаб олинган.