“ИШИД” жангариларида орасида бўлган аёл ва унинг 3 нафар фарзанди Ўзбекистонга қайтарилди

Ўзбекистон Давлат хавфсизлик хизмати ходимларининг саъй-ҳаракатлари билан Туркияда олти йил жангарилар орасида бўлган аёл ва унинг 3 нафар фарзанди Ўзбекистонга қайтарилди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 22 фев - Sputnik. Ўзбекистон Давлат хавфсизлик хизмати ходимларининг саъй-ҳаракатлари билан Туркияда олти йил жангарилар орасида бўлган  аёл ва унинг 3 нафар фарзанди Ўзбекистонга қайтарилди.

ЎзАнинг маълум қилишича, ака-ука Илҳом ва Эркин Тўраевлар 2011 йил Россия давлатига ишлаш учун боради. Улар у ерда “Ўзбекистон ислом ҳаракати” халқаро террористик ташкилоти сафига қўшилиб қолишади ва одамларни ёллаш билан шуғуллана бошлашади. Шу орада Илҳом Тўраев турмуш ўртоғи ва фарзандларини ҳам ёлғон ваъдалар билан ўз ёнига чақириб олади. Аммо, Илҳомнинг қинғир ҳаракатлари узоққа чўзилмади. Тез орада у ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар томонидан қўлга олиниб, Ўзбекистонга депортация қилинди.

Жангарилар сафида 20 йилдан кўп яшаган ўзбекистонлик аёл ватанга қайтди

Илҳом Тўраев қўлга олинган вақтда унинг укаси Эркин Туркиянинг Истанбул шаҳрида қўним топиб, Покистон, Афғонистон ва Сурия давлатларидаги “Ўзбекистон ислом ҳаракати” ва “Имом ал-Бухорий катибаси” халқаро террористик ташкилотлар сафига янги аъзоларни ёллаш ва жўнатиш ишлари билан шуғулланиб келарди. Шундан сўнг Эркин 2013 йил акасининг турмуш ўртоғи ва фарзандларини Россиядан Туркияга чақириб олади ва уларни ҳам ўзларининг сафига қўшади.

2019 йилда Илҳом Тўраевнинг турмуш ўртоғи ва 3 нафар вояга етмаган фарзанди Давлат хавфсизлик хизмати ходимларининг саъй-ҳаракатлари билан Туркия давлатидан Ўзбекистонга қайтарилди.

Холбиби Кўчированинг сўзарига кўра, Истанбул шаҳрида фарзандлари билан ижарада қийналиб яшайди, фарзандларининг ҳужжатлари йўқ эди, шу боис ҳеч қаерга мурожаат қилолмайди.

Хабарда ёзилишича, ҳозирда Илҳом Тўраев Шеробод туманида жойлашган манзилли колонияда жазо муддатини ўтаяпти ва шу билан бирга, Жарқўрғон туманидаги ғишт заводида шартнома асосида ишлаб келмоқда.

Шунингденк, у экстремистик ташкилотлар сафига қўшилиб қолганидан минг-минг пушаймонлигини маълум қилди. Ўзга юртлардан келолмай юрганларга мурожаат қилиб, она-она ва оиласи бағрига қайтишларини сўради.