ТОШКЕНТ, 21 фев – Sputnik. “Обод қишлоқ” дастурини 2019 йилда амалга ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги президент қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг расмий Telegram-каналида хабар қилинди.
Қарорга мувофиқ, 2019 йилда “Обод қишлоқ” дастури доирасида:
- 159 та туманда 1,6 миллиондан ортиқ аҳоли яшайдиган 478 та қишлоқларда қурилиш ва ободонлаштириш ишлари амалга оширилади ҳамда мазкур чора-тадбирлар учун4,8 триллион сўм сарфланади;
- умумий узунлиги 5 минг 476 километрдан иборат минтақавий йўллар (ички кўчалар) таъмирланади ва реконструкция қилинади;
- 1,3 триллион сўм миқдоридаги маблағлар ҳисобидан қишлоқлар ободонлаштирилади;
- 36 мингдан ортиқ ҳамда умумий узунлиги 2 минг 458 километр бўлган тунги кўча ёритиш ҳамда 21 та алоқа тизими яхшиланади.
- 556 та автобекат қурилади ҳамда 46,3 миллиард сўмлик 189 та замонавий автобуслар харид қилинади;
- ичимлик суви таъминоти тизимини яхшилаш мақсадида 2 минг 219 километр янги тармоқ ҳамда 221 та сув иншооти қурилади, 729 километр тармоқлар ҳамда 163 та сув иншоотлари реконструкция қилинади;
- 361 миллиард сўм миқдоридаги маблағлар ҳисобидан электр ва газ таъминоти тизими яхшиланади;
- 214 минг 200 та якка тартибдаги уй-жойлар ҳамда 1 минг 182 та кўп хонадонли уй-жойлар таъмирланади;
- 378 та кўп хонадонли уй-жойлар ҳудудлари ободонлаштирилади;
- 280 та боғча, 510 та мактаб, 237 та соғлиқни сақлаш ҳамда 439 та бошқа ижтимоий соҳа объектлари қурилади;
- жами 2 минг 532 та бозор инфратузилмаси объектлари қурилади ва таъмирланади;
- 296 километр ирригация ва 1 минг 538 километр мелиорация объектлари қурилади, 584 километр ирригация объектлари тозаланади.