ТОШКЕНТ, 21 фев — Sputnik. Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев ҳукумат истеъфога чиқиши керак деб маълум қилди. Давлат раҳбарининг баёноти Оқ ўрданинг расмий сайтида эълон қилинди.
Назарбоев Қозоғистонда барча зарурий давлат лойиҳалари, жумладан, индустриал, ижтимоий, инфратузилма, соғлиқни сақлаш ва таълимни ривожлантириш қабул қилинганини айтиб ўтди. Аммо иш тизими шу кунга йўлга қўйилмаган деб ҳисоблайди.
Назарбоевнинг сўзларига кўра, аҳолининг реал даромади ошмаяпти. Оила бюджетида озиқ-овқат маҳсулотларига сарфланаётган маблағ ўсишда давом этмоқда.
“Бунинг ҳаммаси ҳукумати аъзолари, вазирлар, акимларнинг аҳоли билан ишлай олмаслиги, одамлар муаммосини тинглай олмаслиги, олиб борилаётган иш ва сиёсатни тушунтира олмасликлари боис юзага келмоқда. Шу боисдан мен, Президент ва Конституция гарови сифатида, халқимизнинг манфаатларини инобатга олган ҳолда, қуйидаги қарорни қабул қиламан. Ҳукумат истеъфога чиқиши керак деб ҳисоблайман”, - дея маълум қилди Назарбоев.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев республикада муддатидан олдин президент сайловлари бўлмаслигини маълум қилганлиги ҳақида хабар қилган эдик.