Қирғизистонда уч миллиондан ортиқ ўзбекистонликлар ҳордиқ чиқарди

2017 йилда Қирғизистонга атиги 689 минг ўзбекистонликлар ташриф буюрди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 21 фев – Sputnik. 2018 йилда Қирғизистонга 3 миллион 284,3 минг киши ташриф буюрди. Бу 2017 йил билан солиштирилганда 2,5 миллионга кўпдир.

Sputnik Қирғизистон маълум қилишича, ўтган йили яқин ва узоқ хорижий давлатлардан келган туристлар сони 2,4 миллионга ортиб, 6 миллион 946 минг кишини ташкил қилди.

Улардан 270 минг сайёҳ узоқ хорижий давлатлардан келишди, қолгани МДҲдан келишган.