Ўзбек қизларга уйланиш кореяликларга қимматга тушмоқда

Жанубий Кореянинг қишлоқ аҳолисига аёллар етишмаяпти, шунинг учун давлат томонидан ижтимоий дастур қабул қилинган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 21 фев – Sputnik. Жанубий Корея бўйдоқ эркаклари ўзбекистонлик қизларга уйланиш учун 3 мингдан 12 мингача ҳаражат қилишга мажбур бўлишмоқда. Ўзбекистондан қиз олиш энг қиммат дея баҳоланмоқда. Бу ҳақда The Straits Times нашри хабар қилди.

Қизлар келин гулдастаси учун урушиб кетишди - интернет фойдаланувчилари шокда

Хабарда айтилишича, Жанубий Кореяда ёлғиз эркаклар учун ижтимоий дастур жорий этилган. Бу дастур талабларига кўра, қишлоқларда истиқомат қилувчи эркаклар турмуш қуриш учун шаҳарга келмаслигига қаратилган.   

Эслатиб ўтамиз, кореялик аёлларнинг 99 фоизи эрга теккан ёки шаҳарга яшаш учун кетган.

Шаҳарлик аёлларга қишлоқда истиқомат қилувчи эркаклар унча қизиқ эмас. Шунинг учун давлат уларга хориждан келин топиш учун таклиф қилади. Бунинг учун 3 мингдан 12 минг долларгача давлат субсидиялари ажратилади.

Ажратилаётган субсидия турмуш харажатларини қисман қоплайди. Жумладан, шу пулга ўзбекистонлик қизлар Кореягача боришлари ва бўлажак куёв билан танишиш вақтида турар жой ҳаражатларини тўлашлари мумкин.

Қалтис ҳазил: тўйда келин куёвнинг ғазабини келтирди - видео

Маълумки, энг кўп келинлар Вьетнамдан (73 %), шунингдек, Филиппин, Камбоджа ва Хитойдан келган.

Шунга қарамай, охирги вақтларда Кореяга келган ўзбекистонлик қизлар сони ортмоқда.

Бундай муносабатларга қарши бўлганлар ҳам бор.

Кўпчиликнинг фикрига кўра, "келин сотиб олиш” гендерлик нотенгликка олиб келиши ва инсон ҳуқуқи бузилишига олиб келади.

Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий комиссия тадқиқотлари натижаларига кўра, аёл-мигрантларнинг 40 % оилавий зулм, 68 % жинсий зўравонликка учраган. Шу билан бирга келин куёвларнинг ёшда бўлган фарқ кескинликни кучайтиради. Статистикага кўра, куёвларнинг ўрта ёши - 43,6, хорижий келинлар эса 25,2 ни ташкил қилмоқда.

Кореянинг баъзи вилоятларида ажрашиш юз берган тақдирда субсидиянинг ярмини давлатга қайтариш керак бўлади.