Leroy Merlin Ўзбекистонда магазин очишни режалаштирмоқда

Франция компанияси раҳбарияти Ўзбекистонда инвестицион иқлим яхшиланиб бораётганини қайд этиб республикага сармоя киритишни режалаштирмоқда.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 21 фев - Sputnik. Қурилиш материаллари савдоси билан шуғулланувчи йирик тармоқли магазинлардан бири - Leroy Merlin Ўзбекистонда ҳам ўз филиалини очиши мумкин. Бу ҳақида Spot.uz хабар қилмоқда.

Музокаралар якунига кўра Ўзбекистон ва Франция ўртасида 10та ҳужжат имзоланди

Ўзбекистон – Франция бизнес форуми доирасида томонлар бир неча йўналишлар бўйича ҳамкорлик қилиш масалаларини муҳокама қилишган. Улар орасида энергетика, логистика, инжиниринг, қурилиш материаллари, косметика ва электроника маҳсулотлари ишлаб чиқиш режалари бор.

CCI France Russie компанияси директори ўринбосари Николя Дюкре айтишига кўра, Ўзбекистонда инвестицион иқлим ўзгармоқда. Натижада франция компаниялари Ўзбекистонни бўлажак бизнес учун имконият пайдо бўлган жой сифатида кўриб чиқмоқдалар.

Шавкат Мирзиёев Франция бизнесини Ўзбекистонга таклиф қилди

Ана шундай компаниялардан бири, қурилиш материаллари савдоси билан шуғулланувчи Leroy Merlin компаниясидир.

Россияда муваффақиятли бизнес юритиб, қурилиш материаллари савдоси билан шуғулланувчи гипермаркетлар тармоғи ташкил қилган ушбу компания энди Ўзбекистонда ҳам магазин очишни режалаштирмоқда. Ўтган йили компания вакиллари Ўзбекистонга ташриф буюришган эди.

Бироз олдин Франциянинг Ўзбекистондаги элчиси Виолен Де Вильмор март ойининг охирида Ўзбекистонда Франция иқтисоди ҳафталигини ўтказиш режалаштирилаётганини хабар қилган эди.