Тожикистон  тоғларида жойлашган космик назорат маркази нима вазифа бажаради

"Окно" - Ер юзидан 40-50 минг километр баландликда ҳаракатланаётган барча космик кемалар, спутниклар ва бошқа жисмларни аниқлаш ва суратга олиш имконини беради.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 20 фев — Sputnik. Тожикистон тоғларида жойлашган “Окно” космик назорати маркази Россияга Ҳаво-космик кучларга 50 минг километр узоқликда жойлашган объектларни кўриш имконини беради, дейди Россия Ҳаво-космик қўшинлари қўмондони ўринбосари генерал-майор Игорь Морозов, Sputnik Тожикистон хабарига асосан.

“Окно” космик назорати маркази оптик ва электрон қурилмалардан иборат бўлиб, в Ер юзидан 40-50 минг километр баландликда ҳаракатланаётган барча космик кемалар, спутниклар ва бошқа жисмларни аниқлаш ва суратга олиш имконини беради.

“2014 йилда ўтказилган янгиланишдан сўнг унинг имкониятлари сезиларли даражада ошган. Бугунги кунда у 50 минг километр масофада космик объектларни аниқлаш, уларнинг траекторияларини, фотометрик хусусиятларини аниқлаш мумкин”, - дейди Морозов.

Морозов айтишига қараганда Тожикистон тоғларида жойлашган ушбу мажмуа, коинотдан келиши мумкин бўлган турли хавфларни назорат қилишда улкан аҳамиятга эга. “Окно” кам булутли баланд тоғли ҳудудда жуда қулай жойлашган.

"Окно"  космик-назорат маркази Совет иттифоқи даврида 1961 йилда қурилган. 1990 йилларда ўз ҳолича ташлаб қўйилган эди. 2014 йилда Россия томонидан қайта таъмирланиб яна жанговар шай ҳолатга келтирилган.

Генерал-лейтенант айтишига қараганда, шу кунларда Россиянинг Олтой ўлкаси тоғларида ҳам худди ана шундай мажмуа қурилмоқда. Яқин орада Россия ҳудудида яна 10 ана шундай марказлар барпо этиш режалаштирилган.

Қуйидаги телекўрсатувда ушб мажмуа ҳақида батафсил маълумот келтирилган.