Путин АҚШ билан муносабатларни қандай баҳолади?

Россия президенти Владимир Путин Федерал йиғинга йўллаган мурожаатномасида АҚШ ва Россия муносабатлари ҳақида тўхталиб ўтди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 20 фев — Sputnik. Россия президенти Владимир Путин Федерал йиғинга йўллаган мурожаатномасида АҚШнинг Россияга нисбатан сиёсатини дўстона деб аташ эҳтимолдан узоқлиги қайд этди. РИА Новости хабарига асосан.

“Чалғима!” – Путин Татаристон президентига икки марта танбеҳ берди – видео

Владимир Путин ўз нутқида сўнгги йилларда АҚШнинг Россияга нисбатан юритаётган сиёсатини дўстона деб аташ эҳтимолдан узоқлигини, Россия манфаатлари эътиборга олинмаётганлиги, Россияга қарши халқаро нормалар нуқтаи назаридан ноқонуний янгидан янги санкциялар жорий этилаётганини маълум қилди.

Шунингдек, Россия етакчиси АҚШ билан адоватда бўлишдан Россия манфаатдор эмаслигини таъкидлади.

Россия президенти Владимир Путин 20 февраль куни Федерал йиғинга йиллик мурожаатномасини йўллади. Тадбирда Федерал йиғин аъзолари, минтақа раҳбарлари, жамоатчилар, журналистлар иштирок этишди.