Ўзбекистон ва АҚШ мудофаа идоралари қандай масалаларни муҳокама қилди

Учрашувда мудофаа соҳасидаги икки томонлама ҳамкорликнинг бугунги ҳолати муҳокама қилиниб, ҳарбий таълим ва мудофаа соҳаларида истиқболдаги режалар белгилаб олинди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 20 фев – Sputnik. Бугун, 20 февраль куни Ўзбекистон Мудофаа вазирлигида генерал-майор Баходир Курбанов ва Америка Қўшма Штатлари Қуролли Кучлари Марказий қўмондонлик қўмондони генерал Жозеф Вотел музокаралар ўтказди.

АҚШ қўмондонлиги Афғонистон масаласини муҳокама қилиш учун Тошкентга келмоқда

"Учрашувда мудофаа соҳасидаги икки томонлама ҳамкорликнинг бугунги ҳолати муҳокама қилиниб, ҳарбий таълим ва мудофаа соҳаларида истиқболдаги режалар белгилаб олинди. Ўзаро манфаатли ҳамкорликларни кучайтириш борасида фикрлар алмашилди", - дейилган Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги  хабарида.

Суҳбатда мамлакатлар ўртасида ҳарбий соҳада ҳамкорлик йўналишларида ўсиш суръатлари ортиб бораётгани алоҳида таъкидланди.

АҚШ томони ҳарбий ва ҳарбий-техника соҳасида, шунингдек, минтақада хавфсизликни таъминлаш борасидаги долзарб масалаларига ва Ўзбекистон—Америка мудофаа идоралари ўртасидаги келишувларга Ўзбекистон алоҳида эътибор қаратаётганини эътироф этди.

Ўзбекистон ва АҚШ мудофаа идоралари қандай масалаларни муҳокама қилди

Учрашув давомида Афғонистондаги вазиятни ўнглаш, халқаро терроризмга барҳам бериш ҳамда минтақада тинчликни барқарор ушлаб туриш бўйича фикрлар алмашилди.