Ўзбекистон Қозоғистон ва Россиядан 5 миллион тоннагача нефт сотиб олишни режалаштирмоқда

Қозоғистон парламентининг депутатлари Ўзбекистон билан энергетика соҳасида ҳамкорлик айрим масалалари ҳақида битимни ратификациядан ўтказишди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 20 фев – Sputnik. Ўзбекистон Қозоғистон ва Россиядан 5 миллион тонна нефт етказиб берилишига қизиқиш билдирган. Бу ҳақда РИА Новости Қозоғистон энергетика вазири Канат Бозумбаевга асосланган ҳолда хабар қилди.

Андижондаги уйлардан бирида яширин “нефт заводи” топилди

Қозоғистон парламентининг депутатлари Ўзбекистон билан энергетика соҳасида ҳамкорлик ҳақида битимни ратификациядан ўтказишди.

 “Ўзбекистон сўровномасига асосан Россия Федерацияси Ўзбекистонга йилига 1 миллион тонна нефт етказиб бериш масаласини ўрганмоқда. Қозоғистон транзит томон сифатида кўриб чиқилмоқда”, - деб айтди Қозоғистон энергетика вазири.

Бозумбаевнинг сўзларига кўра, Ўзбекистон йилига 5 миллион (шулардан Қозоғистондан 2 миллион тонна ва Россиядан 3 миллион тонна) тоннагача нефт сотиб олишга қизиқиш билдирган.

“Шунингдек, фақат Қозоғистондан 5 миллион тонна етказиб бериш варианти кўриб чиқилмоқда”, - деди Бозумбаев.