АҚШ қўмондонлиги Афғонистон масаласини муҳокама қилиш учун Тошкентга келмоқда

Учрашувда Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Покистон, Туркманистон, Тожикистон ва Афғонистон қуролли кучлари штаби бошлиқлари иштирок этади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 20 фев – Sputnik. Эртага, 21 февраль куни АҚШ марказий қўмондонлиги (CENTCOM) раҳбари Жозеф Вотел Марказий ва Жанубий Осиё давлатлари штаб бошлиқлари билан учрашади, деб хабар қилмоқда РИА Новости.

Шавкат Мирзиёев АҚШ генерали Жозеф Вотелни қабул қилди

Тошкентда  бўлиб ўтадиган учрашувга Ўзбекистон, Қозоғистон, Покистон, Туркманистон, Тожикистон ва Афғонистон қуролли кучлари бош штаби бошлиқлари, Қирғизистон Республикаси қуролли кучлари Бош штаби бошлиғининг биринчи ўринбосари иштирок этади.

Анжуманда Афғонистондаги вазиятни барқарорлаштириш, терроризм, гиёҳванд моддалар савдоси ҳамда кибер жиноятчиликка қарши кураш масалалари муҳокама қилинади.

Ўзбекистондан анжуманда Мудофаа вазири генерал-майор Баҳодир Қурбонов иштирок этади.

Тадбир доирасида делегация раҳбарларининг икки томонлама учрашувлари ўтказиш, Ўзбекистон Қуролли Кучлари академиясидаги ўқув жараёни билан танишиш, Хасти Имом мажмуаси ва Темурийлар тарихи давлат музейи билан танишиши ҳам режалаштирилган.