АҚШ Европада қурол жойлаштирса, Россия ўз ракеталарни АҚШга йўналтиради - Путин

АҚШ Ўрта ва яқин масофа ракеталари ҳақидаги шартномани бузувчи ракеталарини Европада жойлаштирса, Россия ўз ракеталарини “қарор қабул қилувчи марказларга” йўналтиради - деди Путин.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 20 фев — Sputnik. Бугун Россия президенти Владимир Путин ўзининг Федерал кенгашга қаратилган нутқида глобал хавфсизлик масаласида ҳам тўхталиб ўтди.

Хусусан, Путин АҚШ Ўрта ва яқин масофа ракеталари ҳақидаги шартномани бузувчи ракеталарини Европа ҳудудида жойлаштирса, Россия ўз ракеталарини “қарор қабул қилувчи марказларга” йўналтиришини айтди.

“Бизларни кейин ҳеч ким ва ҳеч нарсада айбламаслиги учун,  бугун шуни очиқ айтишимиз керак: Россия нафақат бизга тўғридан-тўғри таҳдид солиши мумкин бўлган ҳудудларга қарши, балким уларнинг қарор қабул қилиш марказлари жойлашган ҳудудларга ҳам зарба берувчи  қуроллар ишлаб чиқишга ва уларни шай қилиб қўйишга мажбур бўлмоқда”, - деди Россия президенти.

Путин Европада ўрта ва кичик масофага учувчи ракеталарни биринчи бўлиб жойлаштирмаслигини ва вазиятни кескинлаштиришдан манфаатдор эмаслигини хабар қилди.

АҚШ эса Европанинг Польша ва Руминия давлатларида “Томагавк” ракеталарини учириши мумкин бўлган “Иджис эшор” ускуналарини аллақачон жойлаштирганини ва  у ердан учирилган ракеталар Москвагача 10–12 дақиқада етиб келиши мумкинлигини хабар қилди.

Ушбу муносабат билан Путин АҚШни глобал ҳарбий устунликка даъво қилишдан воз кечишни талаб қилди. Россия президенти фикрига кўра, бу Россия ва дунёга хавф туғдирмоқда.