ТИВ Москвада ўзбекистонликлар иштирокида юз берган муштлашув бўйича расмий баёнот берди

Москва шаҳрида ўзбекистонликлар иштирокида содир бўлган ҳодиса оқибатида жароҳат олганлардан бир киши воқеа жойида, иккинчиси касалхонада вафот этган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 19 фев — Sputnik. Ўзбекистон ТИВ  Россия пойтахти Москва шаҳрида 17 февраль куни Ўзбекистон фуқаролари иштирокида юз берган фожиа бўйича расмий баёнот берди.

Москвадаги муштлашувда 2 нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди

“Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси берган маълумотларга кўра, 2019 йилнинг 17 февраль куни Москва шаҳрида мамлакатимиз фуқаролари иштирокида содир бўлган ҳодиса оқибатида жароҳат олганлардан бир киши воқеа жойида, иккинчиси касалхонада вафот этган. Тергов қўмитасининг Москва шаҳри бўйича Бош бошқармаси томонидан Россия федерацияси Жиноят кодексининг 111-моддаси 4-қисмида (қасддан соғликка ўлимга олиб келувчи оғир жароҳат етказиш) асосида жиноят иши очилди”, - дейилади расмий хабарда.

Ҳодиса оқибатида ҳалок бўлган Ўзбекистон фуқаролари:

1.      Нусратов Нодирбек Ғуломқодирович, 1989 йил 29 октябрда туғилган;

2.      Нусратов Отабек, 1987 йил 24 октябрда туғилган.

Элчихона консуллик бўлими Россиянинг тегишли идоралари билан алоқа ўрнатди ва вазиятни назорат остида ушлаб турибди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ  Москвада 10 нафар Ўзбекистон фуқаролари иштирокида бўлиб ўтган муштлашув оқибатида 2 киши қурбон бўлгани ҳақида хабар қилган эдик.