Россияда ҳарбий хизматчиларга гаджетлардан фойдаланиш таъқиқланди

Давлат Думаси ҳарбийларга фото ва видеога олувчи ва интернетга уланувчи қурилмалардан фойдаланишни тақиқлади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 19 фев – Sputnik. Россия Давлат Думаси ҳарбийларга ОАВ ва интернетда хизматга доир маълумотларни жойлаштиришни таъқиқловчи қонун қабул қилди, деб хабар қилмоқда РИА Новости.

Давлат хизматчиларига Google, Yahoo ва WhatsApp дастурларидан фойдаланиш таъқиқланади

Қонун муаллифларига кўра, ҳарбий хизматчилар ўзга мамлакатлар махсус хизматлари, турли террорчи ва экстремистик гуруҳлар учун қизиқиш уйғотиши мумкинлиги туфайли ушбу қонунни қабул қилишган.

Янги қонун ҳарбийларга ОАВ ва интернетда ўзи ва бошқа ҳарбийлар ҳақида, улар жойлашган манзили ҳақидаги маълумотларни, жумладан фото ва видео материалларни ҳамда хизматга доир бошқа маълумотларни тарқатишни таъқиқлайди.

Ушбу таъқиқлар барча ҳарбийлар учун, жумладан вақтинчалик йиғинларга жамланганлар учун ҳам таъқиқланади.

Шу билан бирга ҳарбий хизматчиларга ўзлари билан фото ва видеога олувчи ва маълумотларни интернетга узатувчи ҳар қандай электрон гаджетлар олиб юришни таъқиқлайди.

Думанинг Мудофаа қўмитаси раиси Владимир Шаманов айтишига қараганда ушбу чоралар ҳарбийларнинг шахсий хавфсизлиги ҳамда армиянинг умумий хавфсизлигини таъминлашга қаратилган.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йил смартфон ва фитнес-қурилмалари учун ёзилган Strava дастури туфайли АҚШнинг ҳарбий базалари ва бошқа яширин объектлари жойлашган манзиллар кенг жамоатчиликка ошкор бўлган эди.