Хитойда кўприк туристлар билан қулаб тушди – видео

Туристлардан бири кўприкдан ўтаётганда конструкцияни тебратиб, сакраб бошлайди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 19 фев – Sputnik. Хитойнинг Гуандун провинциясидаги кўприк туристлар билан қулаб тушди, деб ёзади The Sun нашри.

Нашр маълумотлари кўра, туристлардан бири кўприкдан ўтаётганда конструкцияни тебратиб, сакраб бошлайди. Оқибат арғамчидан қилинган кўприк оғирликка дош бермай, қулаб тушади.

Ушбу кўприк Янцзян шаҳридаги Яндун туманининг диққатга сазовор бўлган жойларидан саналади.

Таъкидланишича, кўприк устида олти нафар турист бўлган. Қурбонлар ва жароҳатланганлар бўлмаган, чунки уларнинг ҳаммаси хавфсизлик камарини боғлаган бўлишган.

Нашрнинг маълум қилишича, ҳозирда кўприк номаълум муддатга беркитилган.