"Уруғчилик тўғрисида"ги қонун имзоланди

Бундан буён Ўзбекистондан пахта чигитини олиб чиқиш Қишлоқ хўжалиги вазирлги хулосасига асосан амалга оширилади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 18 фев – Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев уруғчиликтўғрисидаги қонунни имзолади, деб хабар қилмоқда “Ҳуқуқий ахборот” телеграм канали.

Андижонда вируссиз уруғ ва кўчатлар етиштириш йўлга қўйилади

Янги қонунга мувофиқ, экинларнинг навларини такрор кўпайтириш босқичларига қараб, уруғликларнинг қуйидаги тоифалари белгиланади: оригинал, элита ва репродукцион.

Қонун билан уруғчилик соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари белгиланди. Уруғлик етиштиришда генетик (нав) сифат кўрсаткичларини сақлаб қолинади.

Уруғликларни Ўзбекистон ҳудудига олиб киришга қуйидаги шартлар асосида йўл қўйилади, агар:

  • пахта чигити, бошоқли дон экинлари ва картошка уруғликлари Ўзбекистон ҳудудида экиш учун тавсия қилинган қишлоқ хўжалиги экинларининг давлат реестрига киритилган нав ва дурагай жумласидан бўлса;
  • уруғликларнинг мувофиқлик сертификати ва фитосанитария сертификати, шунингдек карантин рухсатномаси мавжуд бўлса;
  • уруғликлар селекция ва тадқиқот ишлари, кўргазмага қўйиш учун мўлжалланган бўлса.

Илмий мақсадларда ва навни синаш учун олиб кирилаётган ҳамда олиб чиқилаётган уруғликлар учун божхона божи ундирилмайди ва улар квоталанмайди ҳамда лицензияланмайди. 

Мирзиёев чигит экишни мутлақо янги тизимда ташкил этиш бўйича кўрсатма берди

Пахта чигитини ва бошоқли дон экинларининг уруғликларини олиб чиқиш Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг хулосаси асосида Инновацион ривожланиш вазирлигининг қарорига биноан амалга оширилади. Бошқа экинларнинг уруғликларини олиб чиқиш учун махсус рухсатнома талаб этилмайди. 

Ўзбекистондан олиб чиқиладиган уруғликларга Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг ўсимликлар карантини бўйича давлат инспекциялари томонидан берилган фитосанитария сертификати илова қилинади.