Тошкентда автомобиллар Давлат хизматлари агентлигида рўйхатга олинади

Жорий йилнинг 1 апрелидан Тошкент аҳолиси янги автотранспорт воситаларини рўйхатга олиш ва рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини Давлат хизматлари агентлигида олишлари мумкин бўлади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 18 фев - Sputnik. Жорий йилнинг 1 апрелидан Тошкент аҳолиси Давлат хизматлари агентлигида янги автотранспорт воситаларини рўйхатга олиш ва рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини олишлари мумкин бўлади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати хабар қилди.

Бир ҳафта ичида 2 миллиард сўмлик “чиройли” рақамлар сотилди

Транспорт воситаларини қайта рўйхатдан ўтказиш (автомототранспорт воситалари рўйхатдан ўтказиш ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчаларни киритиш) ҳозирча ЙҲХБ ихтиёрида қолади, бироқ яқин вақтларда IT-инфратузилмалар устида олиб борилаётган ишлар якунига етиши билан у ҳам Давлат хизматлари агентлигига ўтказилади.

Эслатиб ўтамиз, "Халқ қабулхоналари" негизида Давлат хизматлари агентлиги ташкил этилган. Бугунги кунда Тошкентда 11 та “Ягона дарча" фаолият юритади ва автотранспорт воситаларини рўйхатга олиш ва рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини олиш учун улардан бирига мурожаат қилиш мумкин.