ТОШКЕНТ, 18 фев – Sputnik. Бухорода фуқаро маст ҳолда танишини уриб-тепиб жароҳат етказди. Бу ҳақда Ўзбекистон ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар қилди.
“2019 йил 16 февраль куни Бухоро вилоятининг Когон шаҳрида яшовчи А.Р. маст ҳолда таниши Х.М.нинг уйида ўзаро жанжал сабаб Х. Дўстлиги кўчасида яшаган Е.Б.(исмли аёл)нинг танасини турли жойларига уриб-тепиб жароҳат етказган”, - дейилади хабарда.
Натижада аёл воқеа жойида вафот этган.
Ҳозирда жиноятчи қўлга олинган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.