ТОШКЕНТ, 16 фев — Sputnik. Росгвардия ва Ўзбекистон Миллий гвардияси 2019 йилда ҳалқаро ҳамкорлик режасини имзолашди.
“Ўзбекистон Миллий гвардияси қўмондони ўринбосари полковник Шуҳрат Шокиров бошчилигидаги делегация Москва ва унинг вилоятида жойлашган Росгвардиянинг бош бошқармаларига ташриф буюрди”, - дейилган Росгвардия хабарида.
Қўриқлаш ва ОМОН ходимлари ўзбекистонлик ҳамкасбларига хизмат-жанговар вазифаларини бажариш, қурол-яроқ ва махсус асбоб-ускуналарни намойиш қилишди.
Росгвардия ходимлари ўзбекистонлик ҳамкасбларига қурол-аслаҳаларни кўрсатишди
Шунингдек, Росгвардиянинг бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари билан ҳамкорлик қилиш тизими билан танишди.
Меҳмонлар Росгвардиянинг маданий-спорт ва ижтимоий инфратузилма объектларига ташриф буюришди.