ТОШКЕНТ, 16 фев — Sputnik. Амир Темур шоҳ кўчасида ўрнатилган темир панжараларни олиб ташлаш ишлари бошланди. Бу ҳақда Sputnik Ўзбекистон мухбири хабар қилди.
Эслатиб ўтамиз, пойтахт марказий йўлларида темир панжаралар 2015 йил ёз мавсумида, яъни ШҲТ саммитига тайёргарлик кўриш пайтида ўрнатилган эди.
Ўша вақтда бу панжаралар йўлларда хавфсизликни кучайтириш ва шаҳар қиёфасини яхшилаш мақсадида ўрнатилган эди.
Лекин бир неча ойдан сўнг ушбу темир панжаралар пиёдалар учун жиддий хавф туғдиришни бошлади.
Масалан, хайдовчилар ўрта тезликда ҳаракатланган тақдирда ҳам темир панжара ортидан ўтадиган пиёдалар умуман кўринмайди. Пиёдалар темир панжарадан ўтиб тўғри қарама-қарши автомашина ҳаракатига чиқиб қолади.