Шаҳар ҳокимлиги: Тошкент ташқи кўринишини тартибга солиш вақти келди

Барча тадбиркорлар иш бошлаб, бунинг учун жой танлаётганда ва ҳужжатлар тайёрлаётганда шаҳарсозликка оид талаблар билан таништирилади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 15 фев — Sputnik. Тошкент ташқи кўринишини тартибга солиш вақти келди, деб хабар қилди Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати.

Қайд этилишича, ҳозирги кунда Чилонзор туманида жойлашган кўплаб вақтинчалик қурилмалар ва савдо расталари, савдо-сотиқ объектлари тартибга келтирилмоқда.

“Фотолавҳаларни кузатиб, аҳоли турар жойларига туташ ҳолда барпо этилган қурилмалар оралиқ масофаси нуқтаи назардан ҳам, ташқи кўриниши ва жиҳозланиши бўйича ҳам қурилиш нормаларига зид бунёд этилганини англаш қийин эмас”, - дейилади хабарда.

Шунингдек, барча тадбиркорлар иш бошлаб, бунинг учун жой танлаётганда ва ҳужжатлар тайёрлаётганда шаҳарсозликка оид талаблар билан таништирилиши қайд этилган.