Севишганлар кунида Ким Кардашьянга нима совға қилинди

Кенни Жи ҳам ўзининг саҳифасида байрам билан ҳаммани табриклаб, бир-нечта видеоларни жойлаштирди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 15 фев – Sputnik. Севишганлар кунида Канье Уэст ўз рафиқаси Ким Кардашьянга таниқли саксофонист Кенни Жи ижросида ажойиб шоуни совға қилди. Бу ҳақда Ким ўзининг Twitter пост ёзди.

Кенни Жи ҳам ўзининг саҳифасида байрам билан ҳаммани табриклаб, бир-нечта видеоларни жойлаштирди.

Видеода хонада жуда кўп чиройли атир гуллар билан безатилганлиги кўриш мумкин. Афсонавий музиқачи романтик куйни ижро этди.