Россиялик курсантлар нос чекиш оқибатида хавфли касалликни юқтирган бўлишлари мумкин

Зарарланиш нафақат курсантлар ўпкасида, балки бошқа органларида ҳам – жигарда, ошқозон ости безида, мияда, кўзларда ва талоқда аниқлаган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 15 фев – Sputnik. Россияда бир гуруҳ Ульяновск курсантлари нос чекиш оқибатида эхинококкоз касаллигини юқтирган бўлишлари мумкин. Бу ҳақда “Известия” нашри терговга яқин манбасига таяниб хабар қилди.

Курсатлардан бирининг онасига кўра, айрим курсантларни жарроҳлик йўли билан даволашга тўғри келади.

Талаба энергетик ичимликни ҳаддан зиёд истеъмол қилишнинг даҳшатли оқибатларини кўрсатди

Қайд этилишича, зарарланиш ўчоғлари нафақат курсантлар ўпкасида, балки бошқа органларида ҳам – жигарда, ошқозон ости безида, мияда, кўзларда ва талоқда аниқлаган.

Шунингдек, муассасани 2018 йилда битирганлар бир неча курсантлар тиббий кўрикдан ўтказилади.

Нос, носвой — ўзида никотин сақловчи чекимлик. Маҳсулотнинг асосини нос тамакиси ташкил этсада, оғиз шиллиқ қаватида яхшироқ сўрилиши учун кул, сўндирилган оҳак, ўсимлик ёғлари, турли хил таъм берувчи қўшимчалар, товуқ тезаги ва туя гўнги аралаштирилиши мумкин. Нос таркибида ҳайвонларнинг гўнги мавжуд бўлгани учун уни истеъмол қилган одам турли ошқозон инфекцияларини ва паразит ҳайвон касалликларини юқтириб олиши мумкин. Нос асосан Марказий Осиё мамлакатларида тайёрланади ва чекилади.